Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония рози. Мамлакатда АҚШнинг 2 та РҚМ мажмуаси жойлаштирилади
Япония ҳукумати мамлакат ҳудудида Қўшма Штатларнинг иккита Aegis Ashore ракеталарга қарши мудофаа тизими мажмуасини жойлаштириш бўйича қарорни маъқуллади.
Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Таъкидланишича, иккита мажмуанинг умумий қиймати тахминан 1,8 млрд долларни ташкил этади. Уларни АҚШдан харид қилиш ва ўрнатиш учун бир неча йил керак бўлади.
Кутилишича, бу ҳарбий мажмуа бутун мамлакат ҳудудини қамраб олиш учун етарли бўлади.
Ҳукуматдан аниқлик киритишларича, ракеталарга қарши мудофаа тизими мажмуаларини харид қилиш КХДРнинг ракета ва ядровий дастурлари туфайли пайдо бўлаётган таҳдидлар фонида жуда зарурдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония ҳукумати 2018 йилнинг апрель ойида бошланадиган келаси молия йилида мудофаа мақсадлари учун рекорд миқдорда – 46 миллиард доллар ажратишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025