Британиянинг яқинда сафга киритилган энг йирик авиаташувчи кемасида носозлик аниқланди

Фото: Gareth Fuller/PA
Британиянинг янги “Қиролича Елизавета” авиаташувчи кемасида флот таркибига киритилгандан бир ой ўтиб носозлик аниқланди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
3,1 млрд фунт стерлинг турувчи, Британия флотининг энг йирик авиаташувчи кемасининг ичига сув сизиб кираётгани аниқланган.
“Вал зичлагичида муаммо аниқланган. Энди кема таъмирга жўнатилади”, деб айтган Қироллик ҳарбий-денгиз флоти вакили.
“Қиролича Елизавета” Британия флоти тарихидаги энг йирик авиташувчи кема бўлиб, унинг палубаси майдони 3 та футбол майдонига тенг. Авиаташувчи кема 45 км/соат тезлик билан ҳаракатлана олади, унинг сув сиғимдорлиги 65 минг тоннани, палубаси узунлиги 280 метрни, эни 70 метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид

13:29 / 10.05.2025
Британия ҳарбий-денгиз флоти бошлиғи ишдан четлатилди

11:45 / 10.05.2025
Ўзбекистон ва Британия гендер тенгликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни жадаллаштиради

08:10 / 10.05.2025
Британия, Франция, Германия ва Полша раҳбарлари 10 май куни Киевга келади

10:10 / 09.05.2025