Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келажак конвертоплани илк парвозини амалга оширди
АҚШда келажак конвертоплани деб эътироф этилаётган Bell V-280 Valor илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда қурилмани ишлаб чиққан Bell Helicopter компанияси сайтида маълум қилинди.
Парвоз 18 декабрда Техасдаги аэродромда бўлиб ўтган. Синов вақтида қурилма 15 дақиқа ҳавода парвоз қилган. Қурилма бир жойда муаллақ туриш режимида синалган. Унда ҳозирча горизонтал учишлар амалга оширилмаган.
Қурилма АҚШ қуролли кучлари учун янги ҳарбий вертолётлар яратиш лойиҳаси доирасида Future Vertical Lift дастури бўйича тендерда иштирок этиш учун яратилган.
FVL дастурида ҳозирда мавжуд бўлган Sikorsky UH-60 Black Hawk, AH-64 Apache ва CH-47 Chinook вертолётлари ўрнини эгаллаши керак бўлган, 5 турдаги вертикал учувчи парвоз қурилмасини яратиш кўзда тутилган.
V-280 Valor АҚШ армиясига 2014 йилда тақдим қилинган. Қурилмани яратишда асосий эътибор унинг вазнини камайтириш ҳисобига нархини пасайтириш ва ишончлилигини оширишга қаратилган.
Конвертоплан соатига 518,6 км тезлик билан уча олади. Машинанинг жанговар радиуси 1481 км.ни ташкил қилади.
Қурилма армия бўлинмаларини узоқ масофаларга ташлаш мақсадида яратилган. Конвертоплан вертолётдан кўпроқ имкониятларга эга ва шу билан бирга ҳарбий самолётлардан фарқли равишда, вертикал учиб-қўна олади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025