Спорт | 00:49 / 19.12.2017
32275
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» «Реал»га Муҳаммад Салоҳ нархини эълон қилди

Calcio Mercato хабарига кўра, «Ливерпуль» клуби ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни «Реал»га сотишга қарши эмас.

Аммо, «галактикос» бунинг учун 100 миллион евродан воз кечишига тўғри келади. Бундан ташқари, агар битимга Гарет Бэйл қўшиб берилса, «Ливерпуль» футболчининг нархини тушириши мумкин. Бироқ, бу таклиф мадридликларни қониқтирмаслиги аниқ. Чунки «Реал» Бэйл трансферидан камида 90 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Айни пайтда, Муҳаммад Салоҳ АПЛ тўпурарлари сафида боряпти. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 20та гол урган.

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид