Ўзбекистон | 18:30 / 21.12.2017
5664
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь товар айланмасини 500 млн долларга ошириш ниятида

Фото: Getty Images

Ўзбекистон ва Беларусь 2020 йилгача икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Беларусь бош вазирининг ўринбосари Михаил Русий Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Минскдаги 5-йиғилишида маълум қилди.

Михаил Русийнинг таъкидлашича, 2017 йил январь-сентябрь ойларида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 100 миллион доллардан ортиқни ташкил этган. Унинг қўшимча қилишича, давлатлар олдида жиддий вазифа турибди - 2020 йилгача 500 миллион долларлик товар айланмасига эришиш.

«Бунинг учун барча шароитлар мавжуд - сиёсий, иқтисодий, техник ва технологик. Учинчи давлатлар бозорларида бирга ишлашимиз керак», - дея маълум қилди Михаил Русий. 

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажоновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Беларусь анъанавий ҳамкорлар ҳисобланади.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси сўнгги пайтларда тўхтовсиз ўсиб бормоқда. 2020 йилгача уни 500 миллион долларга етказиш учун мамлакатлар яқин иш олиб боради ва қўшма лойиҳаларни амалга оширади, деди у.

Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия мажлисида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Беларусь 2018 йилга савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш бўйича ҳаракат режасини (йўл харитаси) имзолади.

Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида Беларусь Саноат вазирлиги ва «Ўзэлтехсаноат» ўртасида электротехника соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ва Беларусь 2018 йилнинг февралига қадар Беларусь ҳамда Ўзбекистон ўртасида 2028 йилгача ҳамкорлик тўғрисида янги битимни тайёрлаш ниятида.
 

Мавзуга оид