Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазири: «Республикадаги 22 фоиз қотиллик қўни-қўшнилар орасида юз берди»
Ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш тизимида бир қатор камчиликлар мавжудлигини инкор қилиб бўлмайди. Жойларда ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган секторларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ривожланишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар қўйилаётган талабларга жавоб бермайди. Маҳаллаларда эса оғир ва ўта оғир, айниқса, оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг кўпайишига ҳануз йўл қўйилаётгани - ушбу ҳудуддаги профилактика нозирлари, сектор раҳбарлари томонидан тегишли ишлар олиб борилмаётганини билдиради. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Бобожонов ушбу ҳолатлар содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг аниқ сабаби ва шарт-шароитини ўрганиш юзакилик билан бажарилаётганини таъкидлаган.
«Масалан, оила доирасидаги шундай ҳолатлар барвақт эмас, балки жиноят содир этилгандан сўнг муҳокама этилмоқда. Ўтган даврда, республикамизда оғир ва ўта оғир жиноятларнинг катта қисми оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган. Хусусан, қотиллик жиноятларининг 71таси ёки 14 фоизи эр-хотин, қайнона ва келин, қайнота ва куёв каби қариндошлар орасида кузатилган. Шунингдек, 108та ёки 22 фоиз қотиллик қўни-қўшнилар орасида маиший келишмовчиликлар замирида юз берди», дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.
Вазирнинг таъкидлашича, айрим турлар бўйича муайян ҳудудларда жиноятлар сони анча ошиб кетишига йўл қўйилган. Жиноятларни фош этиш бўйича ҳаракатлар етарлича амалга оширилмаётгани туфайли 4600та ёки жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятларнинг 11,4 фоизи фош этилмасдан қолмоқда.
«Фош этилмаган жиноятларнинг аксарият қисмини ўғрилик жинояти ташкил этади. Ўғрилик жиноятининг содир этилиши республика миқёсида 511тага камайган бир пайтда, уларнинг содир этилиши Жиззах вилоятида 35тага, Самарқандда 97тага, Тошкент вилоятида 321тага ошиб кетишига йўл қўйилган. Фирибгарлик жиноятлари 108тага камайганига қарамасдан, Самарқанд вилоятида 54та, Навоий вилоятида 61та, Тошкент вилояти 72та, Қорақалпоғистон Республикасида 82та ҳамда Тошкент шаҳрида 124тага, Бухоро вилоятида эса 174тага кўпайган», деб қайд этди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади
15:56 / 15.04.2025