Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида кенг халқ оммаси ўртасида китобхонлик сайли ўтказилмоқда
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳоли маънавиятини юксалтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Маркази Тошкент вилояти Кенгаши, “Китоб олами” маънавий-маърифий мажмуаси, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖ ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда вилоятда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилишга қаратилган “Китобхонлик буюк келажак кафолати” шиори остида тантанали тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’га Тошкент вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Жорий йилнинг декабрь ойида вилоятнинг 17 та туман-шаҳрида ҳамда Зангиота тарбия колониясида ўтказилган тадбирларда иштирок этган муқаддам судланган, ҳозирда жазо ўтаётган, маъмурий назорат остида турган, жиноят содир этишга мойил, алимент қарздорликларни ўз вақтида тўламаётган ва нотинч оила сифатида рўйхатга олинган 6 минг нафардан ортиқ шахсга Тоҳир Маликнинг “Залолатга ботма, эй инсон” номли асари ва Абдумурод Тилавовнинг “Оилам билан ҳар кун бир ҳаёт дарси ўрганамиз” номли тарбиявий аҳамиятга эга бўлган китоблари текинга тарқатилди.

Шунингдек, ташкил этилган китоб ярмаркаларида иштирок этган таълим муассалари ўқитувчи ва ўқувчилари, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, уюшмаган ёшлар ҳамда кенг халқ оммаси томонидан жами 120 млн. сўмлик 40 мингдан ортиқ китоб сотиб олинди.
Бу каби тадбирлар белгиланган дастур асосида вилоятнинг бошқа туман-шаҳарларида ҳам давом этмоқда.




Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025