Ўзбекистон | 14:11 / 23.12.2017
48262
2 дақиқада ўқилади

«Қонун олдида ҳамманг жавоб берасан» - Президент 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Симпозиумлар саройида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилди. Давлат раҳбарининг айтишича, бундан буён тиббиёт, халқ таълими, иқтисодиёт, молия бўлимлари, солиқ инспекцияси ва бошқа тузилмалар раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш туман ҳокими томонидан амалга оширилади.

“Мен ҳам туман ҳокими бўлганман. Ҳамма нарса менинг қўлимда эди. Ҳозирчи? Аппаратда ўтирган бир одамнинг қўлида у. Ҳуши келса, уч ойда кўради, ҳуши келса, йўқ, дейди. Кейин яна бир текшираётган қоғоз келади: у борми, йўқми? Менга ҳозир ундай қоғозлар ўтмайди. Ҳеч қаерда ҳеч кимни текширишмайди. Нима учун мен сизларга ваколат бераман? Бу ерда ўтирганларнинг бир-иккитасига ёқмайди бу, ёқмаса ўтиб кетмайдими, менга деса. Ваколат бераман, охиригача жавоб берасизлар. Қилмасаларинг, сизларга ҳам жазо муқаррар, қонун устувор. Қонун олдида ҳамманг жавоб берасан. Лекин, мен ишондимми, охиригача ҳамма нарса қилинади. Солиқ инспекцияни бу ердаги каттакон қўйса, бу нима дегани? Бу ким? Туман ҳокими ким? Ким туманнинг ҳокими? Молияни бу ердаги анави Острогорскийга ўхшаган жамоа қўйса. Ким туманнинг ҳокими? Қўрғонтепада яшаганми Острогорскийга ўхшаганлар? Бўзда яшаганми, Сариосиёни совуғида яшаганми? 

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бўйича кадрларни танлаш, тайинлаш ва лавозимидан озод этиш билан боғлиқ ваколатлар қайта кўриб чиқилади. 10 январгача аппаратдагиларни яна 50 фоизга қисқартираман, ҳамма номенклатурани пастга бераман. Ҳамма, ўзларинг хон, ўзинг бек, лекин жавоб бериш бўйича жавоб берасизлар ҳаммаларинг. Конституцияда шундай ёзилган, ана шуни биз, албатта, амалга оширишимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид