Жуда дўстона кайфиятдаги пингвин интернет "юлдузи"га айланди (видео)
Reddit фойдаланувчилари дўстона кайфиятдаги пингвин Янги Зеландияда инсонлар билан “мулоқот қилаётгани” тасвирланган видеороликдан ҳайратга тушишди.
Бир куннинг ичида роликни 74 минг инсон томоша қилди, у мингдан ортиқ изоҳларга сабаб бўлган.
Кадрларда қалин тушмуқли пингвин ўзини қувонч билан суратга олаётган одамларга яқинлашганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, у одамларнинг ёнига умуман қўрқмай яқин келган.
Видеога қолдирилган изоҳда айтилишича, пингвин шу атрофда кўп пайдо бўлади ва уйлар ортидаги буталар ичида ўйнайди.
Фойдаланувчилар изоҳларда нафақат пингвинни, балки бутун Янги Зеландияни муҳокама қилишган. Бунда қўшни Австралия билан таққослаш ҳам рўй берди.
"Австралияда барча ҳайвонлар сени ўлдиришни хоҳлайди. Янги Зеланияда эса пингвинлар худди мушуклар каби айланиб юради. Ушбу мамлакатлардан бирини шафқатсиз тарзда эзишмоқда", - дея ёзган RamenJunkie.
"Билмайман нега, бироқ гифкани кўришим билан бу Янги Зеландия эканини дарҳол тушундим", - деб ёзади death_of_field.
"Жуда ҳам ажойиб пингвиннинг борлиги бу тумандаги кўчмас мулк нархини оширадими?", - дея савол берган Monolithus.
Мавзуга оид
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
01:09 / 10.10.2024