Ўзбекистон | 09:10 / 24.12.2017
12942
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бошланди

Фото: fb.com/elections.uz2016

Маълумки, президент таклифи билан Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашлари таъсис этилди. Шу вақтгача пойтахт туманларининг фуқаролари бундай имкониятга эга эмас эди. 

Конституцияга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ўзлари сайлаган вакиллари орқали туманларни бошқаришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда. 

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига муносиб номзодлар сараланган. 11 туманнинг ҳар бирига 30 депутат сайланиши белгиланган. Пойтахтимизда 330 сайлов округи ташкил этилган бўлиб, 855 сайлов участкаси сайлов қонунчилигида назарда тутилган замонавий ахборот-коммуникация воситалари, зарур жиҳозлар билан таъминланган.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтда мазкур сайлов участкалари сайловчилар билан гавжум бўлиб бормоқда. 

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига 1 минг 650 номзод рўйхатга олинган. Жараёнда мамлакатимизда фаолият юритаётган 4 сиёсий партия, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз номзодлари билан фаол иштирок этмоқда. 

Мавзуга оид