10 та ғоя. TEXNOMART’дан ажойиб совғалар
Мана бир йил ҳам тугаб янги 2018 йил кириб келишигада саноқли кунлар қолди. Янги йилда рўзғорига, яқинларига қандай совға олсам экан, деб ўйланиб турган техника ихлосмандларига ушбу мақоламизни охиригача ўқишни тавсия қиламиз. Демак, бошладик.
Болалар учун GPS навигаторли соат:
Фарзандингизни қувноқ ва хурсанд кўришни истасангиз, у ҳолда унга болалар соатини совға қилинг, соат сизга фарзандингиз қаерда бўлмасин, бехавотир бўлиш имкониятини тақдим этади. Бир ўқ билан икки қуённи уриш деб шунга айтишса керакда!
GPS-соат: http://texnomart.uz/catalog/phones/gadjety
ПЛОЙКА:
Гўзалликни хуш кўрадиган ва уни қадрлайдиганлар учун PHILIPS бренди томонидан тақдим этилган аёллар соч дазмоли ҳар қандай нозик жинс вакиллар учун ёқимли совға айланиши, шубҳасиз.
Плойка: http://texnomart.uz/catalog/beauty/curling-irons
Тарози:
TEFAL — бу ном кўпчиликка ўзининг электрон чойнаклари маълум. Аммо ҳозирда TEFAL бренди номи остида бир қанча сифатли маиший техникалар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Ана шундай жиҳозлардан бири ошхона учун ихчамгина электрон тарозидир. Бежирим тарози уй бекаларига Янги йил учун муносиб ҳадяга айланади.
Тарози: http://texnomart.uz/catalog/beauty/scales
Дазмол:
Озодалик ва саранжом-саришталикни хуш кўрувчилар учун GORENJE бренди томонидан тақдим этилган хўжалик дазмоли Янги йилни хуш кайфият ва теп-текис кийимларда кутиб олиш учун етарли бўлади, албатта.
Дазмол: http://texnomart.uz/catalog/home-tech/melkaya-tekhnik/irons
Портатив аккумулятор:
Телефонингиз учун қўшимча қувват қурилмалари сизда кун бўйи смартфонингиз қувватидан хавфсирашдан халос этади. XIAOMI’нинг бежирим повербанки яқинларингиз учун чиндан ажойиб совғага айланади, ишонаверинг.
Аккумулятор: http://texnomart.uz/catalog/phones/phone_aksessuary
Фитнес браслети:
Спорт мунтазам шуғулланидан инсонлар учун XIAOMI’дан бежирим ва оммабоп фитнесс MI BAND 1S браслети ҳеч шубҳа йўқки, Янги йилни унутилмас совға билан бошлашлари учун ғаройиб туҳфадир.
Фитнесс-браслети: http://texnomart.uz/catalog/phones/gadjety
Портатив динамик:
Баланд овозда мусиқа тинглашни хоҳловчилар учун XIAOMI’дан яна бир шедевр. Ихчам кўриниш, кўркам дизайнга эга қурилма орқали сизда истаган севимли мусиқангизни, сизга қулай бўлган жойда тинглаш имконияти пайдо бўлади. Янги йил учун қувноқ совға шундай эмасми!?
Портатив динамик: http://texnomart.uz/catalog/phones/phone_aksessuary
Қулоқчин:
Портатив динамик ишқибозларидан фарқли ўлароқ, сокинликда бир ўзи севимли мусиқасини тинглашни хоҳловчилар учун XIAOMI ўзининг сифатли қулоқчинлари Янги йил учун яхшигина туҳфа бўлишига ишонмоқда. Биз ҳам бунга ишонамиз.
Қулоқчин: http://texnomart.uz/catalog/phones/phone_aksessuary
Телевизор:
Янги йилни янги телевизор билан бошлашга нима етсин! Ҳар ҳолда SAMSUNG компанияси вакиллари шундай ҳисоблайди. Дунёга машҳур бренднинг 32 дюймли экран билан жиҳозланган энг сўнгги моделдаги телевизори оила учун Янги йилдаги яхши совғага айланади.
Телевизор: http://texnomart.uz/catalog/tv/led
Кир ювиш машинаси:
HOFMANN бренди томонидан тақдим этилган аёлларга уй юмушларида ҳақиқий ёрдамчи бўла оладиган кир ювиш машинаси аёлингизга Янги йилни қувонч билан кутиб олишида сабабчи бўлса ажаб эмас, албатта.
Кир ювиш машинаси: http://texnomart.uz/catalog/home-tech/krupnaya-tekhnik/washing_machines
Шунча ғоя беришга бердингизу, уларни олишга пул қаерда дерсиз. Хавотирланманг! Биз юқорида келтирган техникаларнинг барчасини TEXNOMART дўконлар тармоғидан топасиз. TEXNOMARTдўконлар тармоғида маҳсулотлар ассортименти жуда катта бўлиб, ҳеч қандай ортиқча фоиз ва ҳужжатларсиз, сиз ўзингиз ва яқинларингиз дидига мос келадиган маиший техника воситаларини муддатли тўлов шарти билан харид қилишингиз мумкин. Ҳозир TEXNOMART дўконлар тармоғида бир нечта акция ўтказилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, Агар сиз SAMSUNG телевизорини харид қилсангиз, автоматик равишда TEXNOMART ҳамда SAMSUNG’нинг қўшма акцияси иштирокчисига айланасиз ва музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор ютиб олиш имкониятини қўлга киритасиз. Ёки бўлмаса, сиз HOFMANN кир ювиш машинасини харид қилсангиз, акция доирасида кийим дазмоллаш мосламаси ёки кийим қуритиш дастгоҳидан бирини қўлга киритасиз.
Янги йилни TEXNOMART билан қарши олинг!
Юқоридаги маҳсулотлар ва улар ҳақида қўшимча маълумотга эга бўлишни хоҳловчилар қуйидаги ҳаволалар орқали танишишлари мумкин:
Телеграмдаги канал: t.me/texnomart
(+99871) 113 0033
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:52 / 02.08.2023
Tenge Bank “Texnomart’да тўлов учун кешбэк” акциясини ишга туширади
19:43 / 17.07.2023
Техника хариди учун — Damas совға!
15:03 / 15.03.2023
Ўзбекистонда хайрия маҳаллий брендлар томонидан қўллаб-қувватланади: Texnomart ва Payme
16:59 / 30.12.2022