Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 млн сўмлик анжомлар ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган ўн ёшли бола ушланди
Зангиота туманида яшовчи уй бекаси, 1969 йилда туғилган Наргиза Бахтиёрованинг (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйига номаълум шахс, девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, уйидан умумий нархи тахминан беш миллион сўм бўлган уяли телефон аппарати, фотоаппарати ва тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни вояга етмаган, 2007 йилда туғилган Шаҳзод Нуриллаев содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025