Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилда кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш учун қанча маблағ ажратилади?
2018 йилда кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш учун 94,3 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий веб-сайтида хабар қилинган.
Мазкур маблағнинг 47,1 миллиард сўми Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Ушбу маблағлар эвазига 2 минг 779 та болалар майдончасини қуриш ва таъмирлаш (34,3 миллиард сўм), 126,8 минг погон метр суғориш тармоқларини таъмирлаш (7,7 миллиард сўм), 754,3 минг квадрат метр йўлакларга бетон қоплаш (44,3 миллиард сўм), 7,1 минг дона ташқи ёритгичларни таъмирлаш ва алмаштириш (7,9 миллиард сўм) ишлари амалга оширилади.
Бугунги кунда республикада кўп қаватли уй-жойлар сони 32,4 мингдан ортиқ бўлиб, уларга тўрт мингдан ортиғига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
09:02 / 03.04.2025
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатилди
08:53 / 31.03.2025