Жамият | 12:33 / 26.12.2017
18123
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Андижонда 82 нафар ногирон фуқароларга уй-жойлар берилди

Фото: KUN.UZ

Бугун Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида меҳнатга лаёқати чекланган, уй-жойга муҳтож 82  нафар  фуқароларга бошланғич бадаллари тўлаб берилган уй-жой ва Президент совғалари топширилди.

Уларга янада қулайлик яратиш мақсадида, саховатпеша инсонлар томонидан 82 млн. сўм маблағ ҳисобига замонавий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмлари ҳам ҳадя қилинди.

Вилоятда қиш мавсумида фуқароларнинг кўмир ва газ баллонларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида шу кунгача 5330 та хонадонга 2665 тонна кўмир ва 1824 та хонадонга газ баллонлари бепул етказиб берилган.

Олтинкўл туманидаги Оразий қишлоғида ҳамда Андижон туманидаги ногиронлиги бор фуқароларга уй-жой ва совғалар топшириш тадбири Янги йил байрамларига уланиб кетди.

“Эрим Элдорбек туғма ногирон, ўзим ҳам II- гуруҳ ногирониман. Икки нафар фарзандимиз бор. Учта келин бир уйда ўтирар эдик, бизга берилган имкониятлар туфайли барча қулайликларга эга уй-жойга эга бўлдик”,- дейди Хондибоғи қишлоғидан Зебуннисо Жумабоева.

Андижон туманида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топширилган уйлардаги шарт-шароитлар билан танишди.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Муаллиф олган фотосуратлар

Мавзуга оид