Жаҳон | 21:45 / 27.12.2017
31862
1 дақиқада ўқилади

Шер ва гну оҳусининг олишуви тасвирга олинди (видео)

Саваннада урғочи шер ва гну оҳусининг олишуви видеоси пайдо бўлди. Ролик Кениядаги Масаи-Мара қўриқхонасининг Youtube’даги каналида жойлаштирилган.

Видеода бир неча урғочи шер ов вақтида оҳулар тўдасига ҳужум қилганини кўриш мумкин. Оҳулар йиртқичларни кўриб қоча бошлаган. Улардан бири шерларга қарши ҳужум қилишга қарор қилган.

Оҳу йиртқичлардан бирини сузиб ерга қулатиб, туёқлари билан янчиб ташламоқчи бўлганда шер уни бўйнидан ушлаб олиб, тамоғидан бўғизлайди. Шундан кейин оҳу деярли қаршилик кўрсатмай қўйган. Оҳу орқасидан бошқа шер келиб, уни белидан тишлай бошлайди. Шерлар охири “ниятларига етиб”, ҳолдан тойган оҳуни ерга қулатадилар. 

Видеога берилган изоҳда урғочи шер зукколик намойиш қилиб, ўлжасини “тузоққа илинтиргани” таъкидлаб ўтилган.

Мавзуга оид