Жаҳон | 00:30 / 27.12.2017
23597
1 дақиқада ўқилади

Сурияда ҳарбий самолёт уриб туширилди

Фото: РИА Новости / Михаил Воскресенский

Жангарилар Суриянинг Ҳама шаҳри яқинида Сурия армиясига қарашли ҳарбий самолётни уриб туширдилар. Таъкидланишича, самолёт учувчиси ҳалок бўлган.

“Ал Масдар” араб нашри маълумотларига кўра, учувчи асирга олиниб, кейин ўлдирилган.

Кўринишича, гап “Жибҳат ан-Нусра” жангарилари ҳужуми ҳақида кетмоқда.

Декабрь бошида Сурияда ИШИД яксон этилгани эълон қилинганига қарамай, мамлакатда бошқа радикал гуруҳлар ҳаракат қилмоқда. Сурия президенти Башар Асад ҳукумат қўшинлари охирги жангари йўқ қилинмагунча курашни давом эттиришларини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид