Жамият | 17:50 / 28.12.2017
39937
5 дақиқада ўқилади

Ҳаётга қайтарилиши мумкин бўлган қирилиб кетган жонзотлар ўнталиги

Ярми йўл-йўл, ярми бир рангда бўлган зебрани кўришни истайсизми? Ёки қадимий, қирилиб кетган жонзотларни сайёрамизда бошқа учратишнинг иложи йўқ, деб ўйлайсизми? Адашасиз. Бу жонзотлар ҳақиқатга айланаши мумкин, чунки ҳозирда олимлар қирилиб кетган баъзи жонзотларни ҳаётга қайтаришга ва инсон томондан табиатга етказилган зарарни қоплашга тайёрлар. Бунда эса олимларга қирилиб кетган жонзотларнинг яқин турдошлари ҳамда охирги йилларда топилган ДНК намуналари ёрдам беради.

Ҳаётга қайтарилишга номзод жонзотларни америкалик Стюарт Бренднинг махсус жамғармаси танлаб олади. Қуйида сайёрамизда яна учратишимиз мумкин бўладиган жонзотларнинг ўнталиги келтирилган.

Додо ёки Маврикий дронти

Бу беозор қушларнинг табиатда табиий кушандалари бўлмаган. Бу ишонувчан қушларни Маврикий оролига келган одамлар қира бошлашган. Йирик қушнинг гўшти денгизчиларга хуш келган. Бунинг оқибатида бу қушлар тўлиқ қирилиб кетган. Охирги додони 400 йил аввал кўришган. Қушнинг ҳаётга қайтарилишига 2007 йилда унинг скелети топилиши умид уйғотди. Бу скелетда қуш ДНКсининг қимматли намуналари бўлган.   

Юнгдор каркидон

14 минг йил аввал, инсоният тарихидаги охирги муз даври вақтида Европа ва Осиё ҳудудида юнгдор каркидон яшаган. Унинг қалин териси совуқдан аъло даражада сақлаган ва шу сабабли тош даври овчилари эътиборига тушган. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши бу турдаги каркидонларни емишдан маҳрум этган. Натижада улар қирилиб кетган. Шунга қарамай, бу жонзотнинг Сибирда топилган намуналари эвазига уни ҳаётга қайтаришга яхши имкониятлар мавжуд.

Оқ тумшуқли қизилиштон

Бир вақтлар АҚШнинг жануби-шарқий ҳудудидаги ўрмонларда яшаган бу қуш ҳақида деярли 1940 йилдан бери ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Айни вақтда олимлар томондан бу қушлар фаол равишда қидирилмоқда, бунинг учун робот-кузатувчилардан фойдаланилмоқда. Корнелл лабораторияси орнитологлари эса бу қушни тирик ҳолда топганларга 50 минг доллар мукофот пули ваъда қилган.  

Эпиорнис

Кўпчилик бу қушни туяни кўтариб ола кета олган, афсонавий Рух қушининг тимсоли деб ҳисоблаганлар. Аслида эпиорнис ёки “фил-қуш” катта ўлчамларга эга бўлган. Бу қушларнинг баландлиги 3 метрни, ўртача вазни 500 кг га яқинни ташкил қилган. Бу қушлар туяқушларнинг тухумидан 6 марта каттароқ тухум қўйишган. Улар фақатгина Мадагаскарда яшаганлар. 17-асрда бу қушлар қирилиб кетган. Бунга эса яна одамлар сабабчи бўлганлари тахмин қилинади. 

Пиренея тоғ эчкиси 

2000 йил январда Франция жанубида ва Пиренеянинг шимолида яшаган охирги Пиренея тоғ эчкиси нобуд бўлган. Олимлар урғочи эчкининг ДНКсидан фойдаланиб, уни клонлаштиришга уринишган, бироқ улоқча туғилгандан кейин унча кўп вақт ўтмай нобуд бўлган.

Квагги

Бу зебранинг йўқ бўлиб кетган тури бўлиб, Жанубий Африкада тарқалган бўлган. Ёввойи табиатда бу турнинг охирги вакили 1980 йилда йўқ бўлиб кетган, тутқунликда яшагани эса 1883 йилда Амстердамда нобуд бўлган. Эндиликда бу ноёб зебраларни қайтариш бўйича лойиҳа йўлга қўйилган.

Хитой дарё дельфини

Хитой дарё дельфини узоқ вақт давомида Янцзи дарёсида сузиб юрган. Бироқ ўн йил аввал бу тур йўқолиб кетган деб эълон қилинган. Бироқ ўтган йил охирида баъзилар бу дельфинларни кўрганларини айтишган. Агар бу дельфинлар ҳақиқатан ҳам сақланиб қолган бўлса, унда уни кўпайтириш бўйича барча чоралар кўрилади.
 
Тилацин

Тилацин ёки тасман йўлбарси ушбу рўйхатга киритилган ягона халтали жонзотдир. Бу йўлбарс Австралияда, Тасмания ва Янги Гвинеяда 1960-йилларгача мавжуд бўлган. Эҳтимол бу йиртқични яна ҳаётга қайтаришга унинг яқин турдошлари – тасман йўлбарсининг баъзи ДНКларига эга бўлган тасман иблислари ёрдам берар.

Кариб монах-тюлени

Нафақат кўпни кўрган денгизчилар, балки Кариб монах-тюленлари ҳам денгиз бўриси деб аталган. Улар гўшти туфайли қириб юборилган. Бу жонзотлар Ҳавайи ва Ўрта ер денгизи монах-тюленлари билан яқин ришталарга эга.

Йўловчи кабутар

Мустамлакачилик вақтларида йўловчи кабутарлар шунчалик кўп бўлганки, агар бирор дарахтга бу қушларнинг галаси қўнса, дарахт шоҳлари дош бера олмаган. Бу турдаги охирги кабутар 1914 йилда нобуд бўлган. Аммо яқин турдошлари ҳали мавжуд.