Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда чин етим ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга янги йил совғалари улашилди
Фото: Ҳокимят матбуот хизмати
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасининг марказий аренасида “Меҳр-мурувватли элим” номли навбатдаги хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдуразақов тадбир иштирокчиларини янги 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” билан чин юракдан қутлади ҳамда муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимиз Олий Мажлисига мурожаатномаси аслида барчамизга йўлланганлигини таъкидлади ҳамда олдимиздаги йилда барча ҳамшаҳарларимизга ғайрат-шижоат тилади.
Шундан сўнг Наманган шаҳридаги мактаблардан ташриф буюрган 400дан ортиқ чин етим ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига кийим-кечаклар ва янги йил совғалари улашилди.
Тадбир сўнгида маҳаллалардан ташриф буюрган 200дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ун, ёғ, гўшт, гуруч, шакар, макарон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда янги йил совғалари тарқатилди.
Тадбирда йил якунлари сарҳисоб қилинди. Барча соҳалар бўйича энг фаол ташкилотлар раҳбарлари турли номинацияларда шаҳар ҳокимлиги дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.




