Самарқанд вилоятида учта йўл-патрул хизмати постлари бартараф этилмоқда — фотолар
Самарқанд вилояти, Оқдарё туман ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги «Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши» автомагистралининг 36-километрида жойлашган «Лойиш» мунтазам йўл-патрул маскани бартараф этилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’нинг Самарқанд вилоятидаги мухбири Ш.Шокиржонов вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Шунингдек, «Алмати – Тошкент – Термиз» йўналишидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлининг Самарқанд шаҳри ҳудудидан утувчи 1081-километрида жойлашган «Штаб» ЙПХ маскани ҳам тугатилмоқда.
Маҳаллий аҳамиятдаги, «Самарқанд – Жума – Каттақўрғон» йўналишидаги 4Р-46 автомобиль йўлининг Паст Дарғом туман ҳудудидан ўтувчи 9-километрида жойлашган «Чархин» ЙПХ маскани ҳам олиб ташланадиган бўлди.
Ушбу мунтазам ЙПХ масканларининг фаолияти вилоятда тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб, уларнинг фаолияти тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганини танқид қилган эди.
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат ҳудудидаги 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024