АҚШ телеканалининг жонли эфирида “тираннозавр”лар кўриниш берди (видео)
АҚШнинг MSNBC телеканали жонли эфирида тираннозавр кийимида уч киши пайдо бўлгани Twitter фойдаланувчиларини завқлантирди.
Эфирнинг видеоси телеканалнинг твиттердаги расмий каналида жойлаштирилган. “Хэйли Жексон иштирокидаги жонли эфирга учта тираннозавр ёпирилиб кирган пайт”, деб изоҳ берилган видеога.
Видеода каналнинг Оқ уйдаги мухбири Хэйли Жексон мутахассис билан солиқ ислоҳотини муҳокама қилаётганини кўриш мумкин. Шу пайт мутахассиснинг ортида тираннозавр кийимида 3 киши пайдо бўлиб, бир-бирлари билан гўёки курашаётгандек бўлишади. Бу ҳолатга на мухбир, на мутахассис эътибор берган.
Твиттер фойдаланувчиларида бу ҳолат завқ уйғотган.
“Буни кўриб, кулгидан ўзимни тия олмаяпман”, деб ёзган Жина Ди.
“Тарихда янгиликлардаги энг яхши фон”, деб изоҳ берган роликка Томас Холбрук.
“Хэйли Жексон Юра даври боғидан жонли эфир олиб бормоқда”, деб ёзган яна бир фойдаланувчи.
Мухбирнинг ўзи эса ушбу ҳолатга кейинроқ “Яхшиям, тимсоҳлар эмас экан”, деб изоҳ берган.
Аниқланишича, ушбу “саҳна”ни 4 киши ҳазил тариқасида атайлаб уюштирган. Улардан 3 нафари динозавр кийимида бўлган, яна бир киши MSNBC каналини телефонда томоша қилиб, шерикларига кўрсатма бериб турган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024