Жаҳон | 20:50 / 30.12.2017
8910
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида яна икки шаҳзода озодликка чиқарилди  

Фото: РИА "Новости"

Саудия Арабистонининг марҳум қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол Сауднинг коррупция иши бўйича ҳибсга олинган икки ўғли – Файсал бин Абдуллоҳ ва Машъал бин Абдуллоҳ озодликка чиқарилди. Бу ҳақда The National нашри хабар бермоқда.  

Ўтган ҳафтада ҳибсда ушлаб турилган 200 дан кўпроқ кишидан 23 нафари озод қилингани маълум қилинганди. Барча озод қилинганлар суд билан битим тузишга рози бўлишган.

ОАВ маълумотларига кўра, айни вақтда фақатгина Турки бин Абдуллоҳ ҳибсда ушлаб турилибди. Ака-укалардан яна бири – Митоб бин Абдуллоҳ ноябрда қўйиб юборилган.    

Ноябрь бошида Саудия Арабистонининг коррупцияга қарши кураш қўмитаси қироллик оиласидан 11 шаҳзодани ва амалдаги ҳукуматдан 4 вазирни ҳибсга олишга кўрсатма берган. Тергов давомида 320 киши сўроқ қилинган, 2 мингдан кўпроқ банк ҳисоб рақами музлатиб қўйилган.

Мавзуга оид