Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик шахсларга тегишли автотранспортларни бошқараётган шахслар 2 йилда бир марта малака оширишга мажбур бўлади
2018 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар 2 йилда бир марта малака оширишга мажбур бўлади. Бу ҳақда KUN.UZ’га Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ўзгариш Ички ишлар вазирлигининг таклифи асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарори билан киритилган.
Қарорнинг мақсади йўл ҳаракати хавфсизлигини, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чораларини кучайтириш, шунингдек ўқув жараёнига инновация услубларини жорий этиш йўли билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
Қарорга кўра ҳайдовчилар малакасини ошириш тадбирлари иш берувчиларнинг ўз маблағлари, бюджет ташкилотларида эса - бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Якунда малака оширишдан ўтганлиги тўғрисида сертификат берилади. Бундай сертификатларни берувчи ягона ташкилот Avtotest ҳисобланади. Айнан шу компания йил бошидан юридик шахсларнинг автомобилини бошқарадиган ҳайдовчиларга сертификат бериш ҳуқуқини қўлга киритган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
10:42 / 01.05.2025