Жаҳон | 12:30 / 31.12.2017
15275
2 дақиқада ўқилади

Эронда полиция намойишчиларни ўққа тутишга ўтди, 2 киши ҳалок бўлди

Эронда ҳукуматга қарши норозилик акцияларига нисбатан куч ишлатилиши бошланди. Associated Press агентлиги маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда хабар беришича, намойишчилардан икки нафари ўқ тегишидан ҳалок бўлган.

Маҳаллий амалдорлардан бири аниқлик киритишича, Луристон вилоятидаги Доруд шаҳрида икки киши полиция ўқидан ҳалок бўлди.

Интернетда ерда икки ёш йигит қонга беланиб ётгани тасвирланган видео тарқалди. Намойишчилардан бири камерага қараб шундай дейди: «Укамни ўлдирганларни ўлдираман!».

Доруддаги намойишчилар «Диктаторга ўлим!» дея ҳайқиришмоқда. Бу орқали улар бир неча марта қўшни давлатлар раҳбарияти томонидан «Яқин Шарқ Ҳитлери» деб аталган оятуллоҳ Али Хоманеийни назарда тутишмоқда.

 

Мавзуга оид