Исроил ХАМАСнинг яна бир постига зарба берди
Исроил 30 декабрь кечки пайт ХАМАСнинг Ғазо секторидаги кузатув постига зарба берди. Зарба Исроил ҳудудининг 29 декабрда ракеталар билан ўққа тутилишига жавобан амалга оширилган. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати баёнотида маълум қилинди.
“Жума куни Исроилнинг жанубидаги Шаар ха-Негев ва Сдот-Негев ҳудудий кенгашларига отилган ракеталарга жавобан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари ХАМАС ҳаракатига тегишли кузатув постига зарба берди”, дейилган баёнотда. Шунингдек, 29 декабрда Исроилнинг танклари ва самолётлари ХАМАСнинг Ғазодаги икки позицияга зарба берганди.
Жума куни Исроил ҳудудига Ғазодан камида 3 та ракета отилган. Улардан иккитаси Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томондан уриб туширилган, яна биттасини қайтаришнинг иложи бўлмаган, у турар жой биносига теккан. “Жума кунидаги жиддий ҳодиса Эрон радикал ва террорчилик гуруҳлари орқали, Ғазо аҳолиси ҳаётини хатарга қўйган ҳолда вазиятни ёмонлаштиришга уринаётганини яна бир бор исботлади. Бу эса кўп йиллик осойишталикдан кейин вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин. Исроил армияси ушбу ҳужум ва унинг оқибатлари учун ХАМАСни жавобгар деб ҳисоблайди”, дейилган хабарда.
Исроил ҳудудининг 3 ойлик танаффусдан кейин ракеталар билан жадал ўққа тутилиши 6 декабрда АҚШ президенти Дональд Трамп ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олгандан кейин яна бошланган. Декабрда Исроилга 30 дан кўпроқ ракета отилган. Улардан бири Сдерот шаҳридаги болалар боғчасига теккан, яна бири шу шаҳарнинг кўчаларидан бирига тушган. Исроил бунга жавобан ХАМАСнинг Ғазодаги 30 га яқин ҳарбий постига зарба берган. Бунинг оқибатида фаластинликлардан икки нафари ҳалок бўлган ва 30 га яқини яраланган.
Мавзуга оид
09:17 / 24.11.2024
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024