Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турар ва нотурар жойларни ижарага беришда ойлик ижара тўловлари ставкалари сақланиб қолинди
Ўзбекистон ҳукумати жисмоний шахслар томонидан 2018 йилда турар-жой ва нотурар жой биноларини ижарага берилишда ижара тўловларининг базавий миқдорини сақлаб қолди.
Ижара тўловларининг базавий миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан ўрнатилган.
Шундай қилиб, нотурар жойларнинг 1 квадрат метри учун бир ойлик минимал ижара ставкалари Тошкент шаҳрида — 9 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 6 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида — 3 минг сўм қилиб белгиланган.
Турар жойларнинг 1 квадрат метри учун бир ойлик минимал ижара ставкалари Тошкент шаҳрида — 4,5 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 3 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида — 1,5 минг сўм қилиб белгиланган.
Мавзуга оид
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
11:59 / 01.04.2025
“Тадбиркорлар олмаган даромади учун солиқ тўлашига тўғри келяпти” — Мурод Муҳаммаджонов
18:16 / 26.03.2025