Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда ядровий кучларни тузиш ишлари якунланди
Шимолий Корея етакчиси унинг столи устида ядро тугмаси турганидан огоҳлантирди. У бу ҳақда Шимолий Корея фуқароларига янги йил мурожаатида маълум қилди.
Унинг айтишича, ядровий кучлар Пхеньянга АҚШни Шимолий Корея билан уруш бошлашга интилишида “босиб туради”.
Шимолий Корея етакчисининг таъкидлашича, агар Пхеньян ядровий зарба беришга қарор қилса, АҚШнинг бутун ҳудуди нишон остида бўлади.
Ким Чен Иннинг айтишича, Шимолий Корея миллий ядровий кучларни яратишни якунлади. У ракета дастурини ривожлантиришдаги муваффақиятларни юқори баҳолади ва Шимолий Корея айни вақтда янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказишга тайёргарликнинг якуний босқичида эканлигини қўшимча қилди.
Шимолий Корея раҳбари унинг давлатига босим ошгандан арз қилди ҳамда ядровий каллаклар ва баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришни тезлаштиришга чақирди.
Корея яриморолидаги вазият 2017 йилда кескин ёмонлашиб кетди. Пхеньян кўплаб ракета синовлари ва ядровий синов ўтказди, бу эса халқаро ҳамжамият томондан қораланиб, санкцияларнинг кучайишига олиб келди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025