Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai CES-2018 кўргазмасида водородда ишловчи кроссоверини тақдим қилади
CES-2018 истеъмолчилик электроникаси кўргазмасида Hyundai автомобиль брендининг водород ёқилғи унсурларида ишловчи янги кроссоверининг оммавий тақдимоти бўлиб ўтади.
Шу сабабли компания янги кроссоверининг расмий суратларини ва видеосини намойиш қилди. Тахмин қилингандек, водородда ишловчи кроссовер 2017 йил ёзда Сеулда тақдим қилинган Hyundai Next Generation FCEV моделининг ўзидир.
Hyundai Next Generation FCEV модели водород учун 3 та баллон ва оралиқ аккумулятор билан жиҳозланганди. Машинанинг қуввати 163 от кучини, юриш захираси эса 580 км.ни ташкил қилади.
Маълум қилинишича, оммавий тарзда ишлаб чиқарилувчи янги кроссовер Advanced Driver Assistance System деб номланган, ҳайдовчига ёрдам бериш тизими билан жиҳозланади. Тизим ҳақида батафсил маълумотлар CES-2018 кўргазмасида маълум қилинади.
Дастлабки маълумотларга кўра, кроссовер Европа, АҚШ ва Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади.
CES-2018 кўргазмаси 9-12 январь кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:09 / 21.04.2025
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
20:00 / 13.04.2025
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
20:20 / 24.11.2024