Жаҳон | 13:10 / 09.01.2018
24785
2 дақиқада ўқилади

Каспий денгизи соҳилидаги сув кутилмаганда қизил рангга кирди (видео)

Фото: Lada.kz

Каспий денгизи қирғоқларидаги сув сув ўтлари туфайли қизил рангга кирган. Бу ҳақда Lada.kz Қозоғистон Экология департаментининг Манғистау вилояти бўйича бошқармаси раҳбари ўринбосари Руслан Тукеновга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Руслан Тукеновнинг айтишича, сув ўтларининг денгиз қирғоқларидан кенглиги масофаси беш метрни ташкил этади. Узунлиги эса тахминан икки километрга тенг.

«ОАВда денгиздаги сув қизил рангга киргани ҳақида маълумот пайдо бўлгач, ушбу ҳудудни бориб кўрдик ва лаборатория учун намуналар олдик. Айни дамда таҳлиллар ўтказилмоқда. Сув ўтлари қизил рангга эга, шунинг денгиздаги сув ҳам шундай рангни олган. У ерда қушлар ҳам бор бўлиб, шу сув ўтлари билан озиқланади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, улардан зиён келмайди, бу табиий жараёндир. Тадқиқотлар натижасига кўра, сув ўтлари атроф-муҳитни ифлослантираётгани бўйича якуний жавоб маълум бўлади», - дея айтиб ўтди Руслан Тукенов.

Манғистау вилоятининг экология бошқармасидан хабар беришларича, бу жойда ҳеч қандай саноат корхоналари йўқ.

«Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, бу жойда саноат корхоналари йўқ, боз устига – у ерда фуқаролар ёзда оммавий ҳордиқ чиқаришади. Демак, шуни билдириш мумкинки, қандайдир ифлосланиш ҳақида гап бораётгани йўқ», - дея хулоса қилган Тукенов.

Мавзуга оид