Жамият | 21:30 / 09.01.2018
23619
1 дақиқада ўқилади

Орқа ғилдираксиз “ёрдамга ошиққан” тез ёрдам машинаси (видео)

Фото: VK/Жесть Коми

Россиянинг Коми республикасида маҳаллий аҳоли орқа ғилдираксиз кетаётган тез ёрдам машинасини видеога олган. Сўнгра видео “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги “Жесть Коми” гуруҳида жойлаштирилган. Фойдаланувчилар ва бир қатор ОАВ машина шошилинч чақириққа кетаётганини тахмин қилишган.

Бироқ республиканинг соғлиқни сақлаш вазирлигида тез ёрдам машинаси чақириқ бўйича эмас, таъмирлашга кетаётгани маълум қилинган. 

Мавзуга оид