Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитасининг қарори билан «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.
Қарорга киритилган ўзгартиришлар кўра, қарор преамбуласидаги «ва Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чоралари тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилди.
Низомдаги 6, 7 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади. 40-банднинг «б» бандостида «сифат» сўзи «мувофиқлик» сўзи билан алмаштирилди.
Қайд этилишича, ушбу ўзгартиришлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича вазирлик, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат қўмитаси билан мувофиқлаштирилган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025