Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элдаги ватандошларга кириш визалари тартиби соддалаштирилади
Ўзбекистонда Хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти бу борадаги қарори лойиҳаси 2018 йил 20 июлга қадар ТИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ИИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тайёрланади.
Лойиҳада:
чет элдаги ватандошларга кириш визалари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рухсат олиш, меҳнат фаолияти юритишга лицензия олиш тартибларини соддалаштириш;
хорижда яшаётган юқори малакали Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларнинг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини рағбатлантириш чоралари;
мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларида раҳбар ва мутахассис лавозимларига очиқ танловлар эълон қилиш тартиби белгиланади.
Мавзуга оид
21:09 / 26.02.2025
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
11:45 / 31.01.2024