Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нима учун Францияда раҳбар дам олиш кунлари ўз ходимларига қўнғироқ қила олмайди?
Бир йил илгари Францияда ажойиб қонун қабул қилинди: энди раҳбарлар ишдан ташқари вақтда ўз ходимларига қўнғироқ қилишлари мумкин эмас.
Шу билан бирга, энди фирма ва ташкилотлар ходимлари дам олиш вақтларида раҳбариятдан келган электрон почтани ўқимаслик ҳуқуқига эга, дейилади The Guardian нашрида.
Бундай қонуннинг қабул қилинишига маҳаллий шифокорлар сабабчи бўлишди: уларнинг сўзларига кўра, кечки пайт раҳбар билан алоқадан олинадиган стресс соғлиққа салбий кўрсатади. Бу "доим алоқада" бўлувчи ходимлар устида ўтказилган тадқиқотларда ўз исботини топди.
Дарвоқе, Франция ҳақида яна бир маълумотга эга бўлишни истайсизми?
Бу ерда ишчи ҳафта атиги 35 соат давом этар экан, яъни французларнинг оддий иш куни соат 16:00да якунига етар экан!
Раҳбарларнинг кечки пайт ва дам олиш кунларида ўз қўл остидагиларга қўнғироқ қилишини тақиқловчи қонун қабул қилишдан аввал жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди. Қонунни 60 фоиздан ортиқ ёлланма ишчи қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025