Ўзбекистон | 12:40 / 10.01.2018
26377
2 дақиқада ўқилади

Республика банк кенгаши тугатилди

Президентнинг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармони билан Марказий банк фаолияти тубдан такомиллаштирилди.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.

Фармонга кўра Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари деб қуйидагилар белгиланди:

  • нархлар барқарорлиги;
  • банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши;
  • тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши.

Марказий банкнинг Банк назорати ва Кредит қўмиталари, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.

Қуйидаги комиссия ва кенгашлар тугатилди:

  • Республика банк кенгаши; 
  • Республика пул-кредит сиёсати комиссияси;

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси.

Фармон билан шунингдек:

  • банкрот деб топилган ёки кредит бўйича узилмаган қарздорлиги мавжуд корхоналарни тижорат банклари мулкига ўтказиш тартиби бекор қилинди;
  • бошқарув компаниялари, инвестицион компания ва фондлар, банк фаолиятига хос бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар устав фондларида банкларнинг иштироки тақиқланди.

Мавзуга оид