Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдо дўконидан 7 млн 600 минг сўм пулни ўмариб кетган аёллар қўлга олинди
Бухоро вилояти Қоракўл туман ИИБга, Қоракўл тумани, Регеҳайдар МФЙда яшовчи, 1964 йилда туғилган М.М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар Қоракўл шаҳар Деҳқон бозорида жойлашган унга тегишли савдо дўконидаги стол остида турган сумкасидан 7.600.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганликларини билдирган эди, деб хабар бермоқда KUN.UZ’га вилоят ИИБ.
Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган тезкор суруштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев МФЙ Қизилқум кўчаси 66-уйда яшовчи лўли миллатига мансуб 3 нафар аёл, 1982 йилда туғилган Г.К., 1976 йилда туғилган З.Қ. ва 1990 йилда туғилган Ж.Э. содир қилганликлари аниқланиб, улардан 7.600.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Г.К., З.Қ. ва Ж.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025