Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрини айланиб ўтувчи йўл қуришга кўрсатма берди
Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги иқтисодий объектларга ташрифи доирасида шаҳарни ободонлаштириш борасида кўрсатмалар берди.
Президент матбуот хизмати хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрида 15та 9 қаватли уй, 10та боғча, супермаркет, Чирчиқ дарёси бўйида сайилгоҳ, шаҳарни айланиб ўтувчи йўл қуриш бўйича кўрсатма берган.
Бундан олдинроқ, президент шаҳардаги «Ўзкимёмаш» акциядорлик жамиятига ташрифи доирасида Чирчиқ шаҳрини шаҳарсозлик нормалари асосида қайта қуриш лойиҳаси билан танишганди. Лойиҳаларда «Чирчиқ марказий деҳқон бозори» МЧЖ реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилиш, шаҳар марказий истироҳат боғини реконструкция қилиш, «Чирчиқ» дарёси бўйида замонавий сайилгоҳ қуриш, Чирчиқ давлат педагогика ҳамда жисмоний тарбия институтларини замонавий ўқув масканига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бор.
Мавзуга оид
19:51 / 02.04.2025
Чирчиқда жанжал оқибатида бир киши вафот этди
22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади
22:35 / 30.01.2025
Чирчиқда яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил этган шахс ушланди
21:11 / 09.01.2025