Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2022га олиб чиқиш Давлат дастурига киритилди
Умумхалқ муҳокамасига қўйилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасида футбол учун ҳам алоҳида банд ажратилди.
Дастур лойиҳасига кўра, барча даражадаги футбол мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишнинг мавжуд тизимини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, соҳадаги жиддий муаммоларни ҳал қилиш ва халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этилишига оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш белгиланган.
Лойиҳанинг энг асосий масалаларидан бирида миллий терма жамоанинг 2022 йил Қатар мамлакатида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишини таъминлаш учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.
Бундан ташқари лойиҳада
- илғор хорижий тажриба асосида футбол соҳасида юқори малакали тренер ва спортчиларни тайёрлаш, футболчилар захирасини ва терма жамоаларни шакллантиришнинг амалдаги тизимини тубдан такомиллаштириш;
- болалар ўртасидаги футболни ривожлантиришнинг амалдаги тизимини танқидий кўриб чиқиб, футбол бўйича етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, юқори малакали тренер ва мутахассисларни жалб қилиш;
- чекка ҳудудларда футбол майдонларини кенг миқёсда қуришни ташкиллаштириш;
- футбол клублари ва ҳомийларига солиқ ва бошқа имтиёзларни яратиш;
- футбол селекционерлиги (скаутинг) тизимини ривожлантириш;
каби масалалар ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид
11:45 / 31.01.2024
“Ташаббусли бюджет”да “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади
23:46 / 30.01.2024
Телефон сўзлашувларини эшитиш учун санкция электрон тарзда берилади
23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
23:13 / 30.01.2024