Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШда завод қурмоқчи бўлган Toyota ва Mazda’ни мақтади
АҚШ президенти Дональд Трамп Алабама штатида янги автомобиль заводи қурмоқчи бўлаётган, Япониянинг Toyota ва Mazda компаниялари қарорини мақтади.
“Солиқлар камайтирилиши ва тартибга солишнинг соддалаштирилиши Американи инвестициялар учун ажойиб жойга айлантиради! Ажойиб янгиликлар: Toyota ва Mazda Алабамада 4 мингта янги иш ўрни яратиб, 1,6 млрд доллар инвестиция қилишларини эълон қилдилар, бу эса иқтисодиётимизнинг янада ўсишига ёрдам беради!”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Япон компаниялари 10 январда Алабамада йилига 300 мингтагача Toyota Corolla машиналарини ишлаб чиқармоқчи эканликларини эълон қилганлар. Завод 2021 йилдан ишлай бошлайди. Штат япон компанияларига юзлаб миллион долларларга солиқ имтиёзлари таклиф қилган, бу эса штатга завод қурилишига даъвогарлик қилган бошқа штатларни “доғда қолдиришга” имкон берган.
Охирги йилларда бир қатор автомобиль компаниялари саноат жиҳатидан анча ривожланган шимолий штатларларга нисбатан ишчи кучи арзон турадиган жанубий штатларда заводлар барпо этганлар.
АҚШда янги иш ўринларини яратиш Трамп сайловолди кампаниясида берган энг муҳим ваъдаларидан бири ҳисобланади. Трамп президентлигининг биринчи йилида бир қатор компаниялар АҚШда корхоналар очган ёки АҚШ солиқ назоратига қайтган. Бироқ танқидчиларнинг таъкидлашича, бу кўпинча Трамп эътиборини жалб қилиб, ундан бепул реклама олиш учун ҳамда унинг танқидидан қочиш учун амалга оширилади.
Трампнинг таъкидлашича, яқинда қабул қилинган солиқ ислоҳоти АҚШга ишчи ўринларини қайтаришни ва триллионлаб долларлик инвестицияларни таъминлайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025