Жамият | 10:30 / 14.01.2018
2367
1 дақиқада ўқилади

Португалиядаги дам олиш марказида чиққан ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди

Португалиянинг Вила-Нова-де-Раинья шаҳридаги дам олиш марказида чиққан ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Воқеа 13 январь куни кечки пайт марказ биносида ўтаётган қарта мусобақаси вақтида юз берган. Шаҳар мэри Хосе Антонио де Хесуснинг айтишича, мусобақада 60 дан кўпроқ одам бўлган.

Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ёнғинга қозонхонанинг портлаши сабаб бўлган. Айни вақтда барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар, полиция воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид