Жаҳон | 11:42 / 15.01.2018
16960
1 дақиқада ўқилади

АҚШда автомобиль бинонинг иккинчи қаватига “кириб кетди”

Фото: OCFA PIO / twitter

АҚШнинг Санта-Ана шаҳрида автомобиль йўл четидаги тўсиққа катта тезликда келиб урилиб, стоматологик клиника биносининг иккинчи қаватига кириб кетган. Бу ҳақда The Los Angeles Times нашри хабар берди. 

Полиция маълумотларига кўра, машина тўсиққа урилгач, ҳавога кўтарилиб, бинонинг иккинчи қавати ичига кириб қолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган. Ҳайдовчи ва у билан бирга бўлган йўловчи шифохонага етказилган, бинодаги ҳеч кимга зарар етмаган.

Мавзуга оид