Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш ва Мьянма роҳингя мусулмонларини ватанига қайтариш бўйича қарорга келди
Бангладеш ва Мьянма расмий вакиллари сешанба куни роҳингя қочқинларининг репатриацияси (асирлар, қочоқлар ва кўчирма бўлганларни ўз ватанига қайтариш) бўйича келишувни ишлаб чиқиш жараёнини якунлашди, у бу жараён бошланганидан сўнг икки йил давомида тугаши керак. Бу ҳақда Бангладешнинг Daily Star газетаси хабар берди.
Икки мамлакат вакилларининг учрашуви Мьянма пойтахти, Нейпьидо шаҳрида бўлиб ўтди. Ҳужжат матнига кўра, Бангладеш бешта транзит пунктини ташкил этади, қочқинлар улар орқали Мьянма ҳудудида роҳингяларни қабул қилиш ва вақтинчалик яшаши учун иккита лагерга келади.
Мьянма ҳукуматининг ижтимоий таъминот ва кўчиб ўтиш ишлари бўйича вазири Вин Мьятнинг хабар беришича, репатриатлар учун вақтинчалик лагерь бир вақтнинг ўзида 30 мингга қадар инсонни қабул қилиши мумкин бўлган, ҳар бири 80 кишига мўлжалланган муваққат ёғоч уйлардан иборат бўлади. Вақтинчалик лагерда репатриатлар қисқа муддат давомида бўлишиб, бу ердан уйларига ва қишлоқларига ёки янги қишлоқларга кўчиб ўтишлари билан чиқиб кетишади.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
23:25 / 23.12.2024