Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк 2018 йилда янги йирик банкнотларни муомалага чиқаради
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пул муомаласини такомиллаштириш вазифалари доирасида муомаладаги банкнотлар тузилмасини оптималлаштириш ишлари давом эттирилишини маълум қилди. Бу ҳақда МБ Ахборот хизмати хабар беради.
Маълум қилинишича, миллий валютадан фойдаланишда қулайликни ошириш мақсадида жорий йилда йирикроқ номиналдаги банкнотларни муомалага чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бундан аввал, Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметов ХПК сессиясида "20 минг ёки 100 минг сўмлик банкнотларни муомалага чиқариш масаласини тўла инкор этмаслигини, аммо айни пайтда МБ бундай таклифни кўриб чиқмаётганини" билдирганди.
Шунингдек, расмий хабарга кўра, майда купюраларни 50,100, 500 сўмлик янги намунадаги тангаларга алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш масаласи кўриб чиқилади.
"Тараққиёт стратегияси" марказида ташкил этилган матбуот брифингида иштирок этган Марказий банк раиси ўринбосари Адҳам Ҳайдаров Kun.uz мухбирига "янги номиналдаги тангаларни ишлаб чиқариш режага киритилиши мумкинлигини билдирган".
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025