Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳар ва халқаро телефония нархлари оширилади
«Ўзбектелеком» АК 1 февралдан маҳаллий телефон алоқаси учун абонент тўловини ўртача 30 фоизга ва халқаро телефон қўнғироқлари ҳамда халқаро сунъий йўлдош алоқаси тармоқлари тарифларини 70 фоизга оширади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
«Ўзбектелеком» АК икки йилдан ортиқ вақт давомида сифатли халқаро алоқани таъминлаш бўйича харажат қисмини ўзига олган. Гап амалдаги телефон кабелларини янгилаш ва янгиларини ўтказиш, асбоб-ускуналарни модернизация қилиш ҳамда бошқа нарсалар ҳақида кетмоқда. Қўшни давлатлар операторларида ставкалар оширилганига қарамай, компания хизматларни пасайтирилган нархлар бўйича тақдим этган.
Бугунги кунда компания молиявий барқарорликка эришишга ҳаракат қилмоқда. Шу боис ўз фаолияти иқтисодий самарасини кўзлаб ёндашувларни қайта кўриб чиқмоқда. Операторлар ўртасидаги халқаро келишувлар хорижий валютада ҳисоб-китоб қилишни кўзда тутмоқда. "Нархлар ўсмоқда ва биз ўз хизматларимиз баҳосини қайта кўриб чиқишга мажбурмиз. Бундан ташқари, компаниямиз бўлимлари техник базаларини модернизация қилиш, филиалларни халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозлаш масалалари долзарблигича қолмоқда", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:55 / 03.11.2023
“Ўзбектелеком” АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес учрашув ўтказилди
17:32 / 28.03.2023
Ўзбекистонда 5G Аpple смартфонларида
21:39 / 10.03.2023
Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланди
08:09 / 08.02.2023