Ўзбекистон | 00:57 / 16.01.2018
5339
1 дақиқада ўқилади

Жорий йилда илк бор "Uzbekistan Tоurism Awards" тақдимот маросими ўтказилади

Фото: KUN.UZ

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилда "Uzbekistan Tоurism Awards" тақдимоти ўтказилади. Бу ҳақида қўмита раҳбари Азиз Абдуҳакимов матбуот анжумани вақтида хабар берди.  

Маълум бўлишича, "Uzbekistan Tоurism Awards" тақдимот маросимида республика бўйлаб энг яхши меҳмонхона, энг яхши меҳмонхона лагери, энг яхши гид, энг яхши ресторан, энг яхши мотел, энг блогер, энг яхши фотосуратчи, энг яхши журналист каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади. Ҳозирда Туризм қўмитаси томонидан мазкур мукофот концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда анжуманда иштирок этган Kun.uz мухбири хабар қилади. 

Шунингдек, қўмита қошида махсус фонд ташкил этилган бўлиб, туристик имкониятларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшувчи лойиҳалар қабул қилиниши маълум қилинди. Таклиф ва лойиҳалар мазкур фонд томонидан молиялаштирилиб, совға ва грантлар ажратилади.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид