Ўзбекистон | 10:00 / 17.01.2018
11942
2 дақиқада ўқилади

Бакалавр босқичидаги аксарият талабалар қайси соҳада таълим олаётгани айтилди

Фото: KUN.UZ

Олий таълим муассасаларидаги бакалавриат босқичи талабаларининг умумий сони 288471 нафарни ташкил этиб, уларнинг асосий қисми 4 йиллик курсларда таълим олмоқда. Бундан ташқари, айрим олий таълим муассасаларида таълим жараёни таълим дастуридан келиб чиққан ҳолда 3, 5 ва 7 йиллик таълимга асосланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Жами таълим олаётган бакалавр босқичидаги талабалар сони 288471 нафарни ташкил этган бўлиб, гуманитар соҳада 121446 нафар, ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ йўналишида 27418 нафар, ишлаб чиқариш ва техник соҳада 85539 нафар, қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишида 23479 нафар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналишида 18879 нафар, хизматлар соҳасида 11710 нафар талабалар таълим олмоқда.

2017 йилда бакалавр даражасига эга бўлган талабалар сони 62900 нафарни ташкил этиб, уларнинг 18954 нафари давлат грантлари асосида таълим олган. 2017 йилда бакалавриат босқичини битирганларнинг 23995 нафарини қизлар ташкил этади. 

Бакалаврият босқичи битирувчиларининг 43,8 фоизи гуманитар соҳа, 10,7 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ йўналиши, 28,0 фоизи ишлаб чиқариш ва техник соҳаси, 7,4 фоизи қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши, 4,4 фоизи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналиши, 5,6 фоизи хизматлар соҳаси бўйича битирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид