Спорт | 20:25 / 17.01.2018
8039
2 дақиқада ўқилади

«Реал»да ҳамма Роналдуни яхши кўради»

Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этиши мумкин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен бу вазиятдан хавотирда эмасман. Жамоадан ташқаридагилар буни истаганича муҳокама қилиши мумкин, аммо жамоа ичида Криштиану фақат ғалаба ҳақида ўйлайди. Мен ҳам фақат у билан футболни, унинг жамоамизга қандай ёрдами тегишини муҳокама қилишни истайман.

«Реал»ни Криштианусиз тасаввур қила олмайман. У ҳозир айнан ўзи бўлиши керак бўлган жамоада. Клуб, мухлислар – барча уни яхши кўришади. Мен ҳар доим бир гапни айтганман: «Уни Мадриддан ташқарида кўра олмайман». Менга айнан спортча ҳолатлар ва унинг қийин вазиятда «Реал» билан экани муҳим.

Шартномавий масалаларини эса муҳокама қилишни истамайман. У ажойиб футболчи. Буни раҳбарлар билан гаплашиб олиши лозим. Мен унга фақат майдонда нималар қилиши ҳақида гапиришим, кўрсатма беришим мумкин. Қолгани мени қизиқтирмайди», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид