Жаҳон | 23:30 / 18.01.2018
13785
2 дақиқада ўқилади

Дрон чўкаётган болаларни қутқарди (видео)

Фото: screenshot

16 ёшли Монти Гринслейд ва 17 ёшли Гэйб Видлер Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги Леннокс-Хед қишлоғи яқинида денгизда чўкиб кетишларига бир бахя қолди. Бироқ уларга дрон ёрдамга келган.  

Ўсмирлар шельфда чўмилиш вақтида баланд тўлқинлар сабабли мустақил равишда соҳилга сузиб чиқа олишмаган. Болалар қутқарувчилар томондан пайқалган, бироқ жўшқин тўлқинлар уларга болалар ёнига қайиқда тез етиб боришга имкон бермаган. Шунда тажрибавий воситани қўллашга қарор қилинган: болаларга ёрдамга кичик ўлчамли квадрокоптер жўнатилган. Унга кичик ўлчамли, шишувчи қутқарув воситаси маҳкамланган.

The Daily Mail нашрининг маълум қилишича, дрон қутқарувчилар ва ўсмирларни ажратиб турган бир километрлик масофани 35 сонияда босиб ўтиб, ҳаводан болаларга қутқарув воситасини ташлаган. Натижада тўлқинлар билан курашиб чарчаган болалар бироз дам олиб, соҳилга анча яқин сузиб келишга муваффақ бўлишган. 

BBC’нинг маълум қилишича, штат раҳбарияти турли вазифаларни бажарувчи дронлар флотилиясини сотиб олишга 430 минг Австралия доллари (340 минг АҚШ доллари) сарфлашини эълон қилган. Мисол учун, бу дронлардан баъзилари акулаларни аниқлашда ёрдам беради. 

Мавзуга оид