Ўзбекистон | 18:00 / 18.01.2018
40271
2 дақиқада ўқилади

Фото: Тезкор тиббий гуруҳ Қозоғистонга учиб кетди

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, Тошкент вақти билан 09:30 атрофида, «Самара—Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учради. Автобусда 57 нафар йўловчи бўлган. Йўловчиларнинг 52 нафари воқеа жойида вафот этган, 5 нафар киши жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz нашрига маълумот беришича, вазирликда ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор тиббий гуруҳ ташкил этилди ва гуруҳ Қозоғистон Республикасига учиб кетди. Камбустиолог, анестезиолог-реаниматолог, суд-мед эксперт ва психолог каби  малакали шифокорлардан таркиб топган ушбу гуруҳга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек Худаяров бошчилик қилмоқда. Тезкор тиббий гуруҳ зарур воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди.

Мавзуга оид