Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий асарларини ўрганиш учун биринчи қадамни қандай қўйиш керак?
Алишер Навоий нафақат бугун, ўз даврида ҳам машҳур бўлган. Унинг асарлари дунёнинг турли давлатларига чопарлар орқали жўнатилган, савдо карвонлари китобларни узоқ ўлкаларга ҳам етказган. Улуғ саркардалар унинг девонларини хос кутубхоналарида асраб-авайлаганлар.
Самарқандлик тарихнавис олим Давлатшоҳ Самарқандий ўзининг “Тазкират уш-шуаро” асарида бу ҳақда шундай маълумот берган: “Улуғ амир (Низомиддин мир Алишер Навоий назарда тутилган)нинг туркий девони султонлар ва киборлар мажлисларининг зийнатидур”. Кўринадики, ўзини ақлу фаросатли деб ҳисоблаган киши, албатта, бу улуғ мутафаккирнинг асарларини мутолаа қилган.
Аммо буни қарангки, бугунги кунда ҳатто навоийшунос олимларимизнинг ўзи ҳам Навоийни англаш машаққат эканини айтиб ўтишади. Хўш, буюк шоирнинг асарларини ўрганиш учун биринчи қадамни қандай қўйиш керак?
Таниқли навоийшунос олим Ваҳоб Раҳмондан саволимизга жавоб оламиз: “Навоийни тўла тушуниб ўқишни истаганлар биринчи ишни унинг ғазалларини мутолаа қилишдан бошлашлари керак. Ғазал, рубоий, қитъаларини ўқиб тушунган одам “Маҳбуб ул қулуб”, кейинроқ эса “Хамса”нинг аввал олимларимиз томонидан ҳозирги адабий тилимизга қилинган табдилини, сўнг асл нусхани ўқишлари мақсадга мувофиқ бўларди. “Муҳокамат-ул лоғатайн” ни эса ҳазрат Навоий асарларининг чўққиси деб ҳисоблайман”.
Мавзуга оид
13:30 / 11.02.2025
40 хонали катта бино – Навоий туғилган кунда унинг музейига бориш нега ноқулай?
14:10 / 08.02.2025
Навоийда Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда
08:10 / 04.10.2023
Эронда Алишер Навоий ҳақида филм суратга олиниши мумкин
13:31 / 16.02.2023