Ўзбекистон | 18:40 / 18.01.2018
14859
2 дақиқада ўқилади

Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди

Фото: Анадолу

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Қозоғистонда йўловчи автобус ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Мавлуд Човушўғли ўзининг Twitter’даги саҳифасида 52 кишининг ўлимига сабаб бўлган мазкур фожиа уни чуқур қайғуга солганини таъкидлаган.

«Мен қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига ҳамдардлик билдираман», дея ёзган вазир.

Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Актўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг 1068 кмда Калибой аҳоли яшаш пунктидан 10 км узоқликда «Икарус» русумли автобус ёниб кетди. Ушбу икки қаватли автобусда жами 57 киши бўлган, фақат 5 киши ундан чиқа олган, қолган 52 киши ҳалок бўлган.

Қозоғистон Республикаси ИИВ қурбонларнинг барчаси Россияга кетаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бўлганини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ «қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги» тўғрисида маълум қилди.

Мавзуга оид