Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банклар сентябрь – декабрда аҳолидан 854 млн долларлик валютани сотиб олди
2017 йилнинг сентябрь - декабрь ойлари мобайнида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 млн доллар миқдорида нақд чет эл валютаси сотиб олинди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Тижорат банкларининг аҳолидан чет эл валютасини сотиб олинган операцияларининг асосий қисми Тошкент шаҳри (32%), Самарқанд вилояти (10%), Фарғона вилояти (9%), Андижон вилояти (8%) ҳамда Наманган вилояти (7%) ҳиссасига тўғри келди.
Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш операциялари ҳажми 56 млн долларни ташкил этди.
Жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш ўсиш динамикасига эга бўлиб, сентябрда – 3,9 млн долларни, октябрда – 11,9 млн долларни, ноябрда – 17,8 млн долларни ва декабрь ойида – 22,3 млн долларни ташкил этди.
Чел эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш ҳажмининг ортиши импорт билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг норасмий бозордан расмий бозорга ўтиши билан изоҳланиб, уларнинг умумий сотув ҳажмидаги улуши 60%ни ёки 33,5 млн долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди
10:09 / 11.03.2025